
Янги Ўзбекистонда ҳар бир янги кун ёш авлод учун янада кенг имкониятлар эшигини очмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг юртдошларимизни Ёшлар куни билан самимий табриги эса бугунги мамлакат тараққиёти ва келажаги йўлидаги ёшларимизнинг ўрни, вазифаси ва орзулари яна бир бор эътироф этилди.
Давлат раҳбари нутқида нафақат ёшларимизнинг илм-фан, спорт ва бошқа соҳалардаги улкан ютуқлари, балки бутун миллатнинг ифтихорига айланган футбол жамоамизнинг тарихий муваффақияти алоҳида урғу билан қайд этилди. Яқинда мамлакатимиздаги энг катта футбол байрами — миллий терма жамоамиз илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида гапирди. Бу воқеа нафақат футбол, балки ёшлар учун янги замонавий орзу ва келажак йўлидаги катта қадам бўлиб қолди.
Президент сўзларида шундай ғоя ётадики: узоқ йиллар давомида оддий оила фарзандлари бўлган ёшлар илмда, спортда ва турли соҳаларда ўз қобилияти ва меҳнатсеварлиги туфайли орзу қилган чўққиларга эриша бошлади. Илгари дўстларимиз ва яқинларимиз учун орзу бўлиб туюлган натижалар — бугун ҳаётга айланди.
"Яқинда бутун юртимизда барчамиз узоқ кутган катта футбол байрами бўлиб ўтди. Халқимизнинг 34 йиллик орзуси ушалди – миллий терма жамоамиз тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Яқин-ақингача умрини пахта даласида ўтказган оддий оила фарзандлари илмда, спортда, бошқа соҳаларда бундай юксак марраларни эгаллашини тасаввур қилиш ҳам қийин эди.
Биз ёшларимиз учун шароит яратдик, улар бундан унумли фойдаланиб, баланд чўққиларни забт этмоқда", - деди давлатимиз президенти Шавкат Мирзиёев.
Мамлакатимизда яратилган янги шарт-шароитлар, эркин фикрлаш, таълим ва спорт соҳасидаги кенг имкониятлар туфайли ёшларимиз ўз иқтидорини эркин намоён этишга, жаҳон майдонида Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришга эришмоқда. Президент таъкидлаганидек, бу — барча ёшларимиз ва уларни қўллаб-қувватлаётган ота-оналар, устозлар ва бутун халқимиз ғалабасидир.
Бугунги кунда илмий изланишлар, IT, фан, маданият, санъат, спорт каби кўплаб соҳаларда ёшларимиз ўз иқтидорини намоён қилиб, дунё аренасида Ўзбекистон номи билан фахрланмоқда. Миллий терма жамоамизнинг муваффақияти эса минглаб ёшлар учун илҳом ва янги имкониятлар эшигини очиб берди.
Бундай улкан тарихий ўзгаришлар ва юксалишлар даврида, ҳар бир ёш ўзини янги тараққиёт ва замонавий Ўзбекистоннинг энг муҳим қаҳрамони сифатида ҳис қилиши мумкин. Чунки бу юрт келажаги — ёшлар қўлида, уларнинг ақли, ғайрати ва орзу-умидларида! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар