date

2025 йилнинг энг яхши жангчиси ким бўлади? Соннен номзодларни очиқлади

2025 йилнинг энг яхши жангчиси ким бўлади? Соннен номзодларни очиқлади

ММА жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотган савол: “2025 йилнинг энг яхши жангчиси” кимга насиб этади? Таниқли спорт таҳлилчиси, 48 ёшли ММА устаси Чейл Соннен ушбу мукофот учун асосий даъвогарлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар берди mmajunkie.com.

Сонненнинг таъкидлашича, бу йил ғолибни танлаш осон бўлмайди, чунки октагонда бир-бирига тенг ва шиддатли баҳслар кузатилмоқда. “Мераб Двалишвили 2025 йил бошидан буён мухлисларга кўплаб кучли жанглар ва таъсирли чиқишлар намойиш этди. Шу билан бирга, Илия Топурия ҳам катта резонанс келтирди ва у жамоатчилик диққат марказига айланди. Албатта, Хамзат Чимаев ҳам ушбу пойгада фаол иштирок этяпти”, – дейди Соннен.

Мутахассиснинг фикрича, вазиятни янада қизиқарли қилиши мумкин бўлган муҳим жиҳат – Алекс Перейранинг реванш жангда Магомед Анкалаев устидан қозонадиган ғалабаси. Агар шундай бўлса, йил якунларигача интрига сақланиб қолиши ва ғолиб ҳақидаги баҳслар янада авж олиши турган гап.

Эслатиб ўтамиз, илгари Мераб Двалишвили Ислом Махачевни ортда қолдириб, “ESPY 2025” совринига эга чиққан эди. Бу натижа спорт оламида катта резонанс уйғотди ва Двалишвилининг рейтингдаги ўрни янада мустаҳкамланди.

Келаётган ойлардаги жанглар ва топ жангчиларнинг рингдаги чиқишлари йилнинг энг яхши жангчиси номига аниқлик киритади. Охирги сўз мухлислар ва экспертлар томонидан айтилади. Янги чемпион ким бўлади — тез орада аён бўлади.

Жамоатчилик эса севимли жангчиларининг ҳар бир ҳаракати ва натижасини катта қизиқиш билан кузатмоқда. ММА оламидаги асосий интрига – ҳали олдинда!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2025 йилнинг энг яхши жангчиси ким бўлади? Соннен номзодларни очиқлади