Мераб Двалишвили Усман Нурмагомедов билан жанжалдан кейин россияликдан узр сўради

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили Абу-Дабидаги оммавий муштлашув вақтида оиласини ҳақорат қилгани учун россиялик курашчи Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради.
- Грузиялик жангчи можарони якунлаш мақсадида рақибига шахсан учрашишни таклиф қилди.
- Аввалроқ ушбу воқеа сабабли Усман Нурмагомедов ва унинг жамоадошлари ҳибсга олиниб, суд қарори билан озодликка чиқарилганди.
UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили Абу-Дабидаги оммавий муштлашувдан кейин россиялик курашчи Ахмед Гаджимагомедовга мурожаат қилди. Грузиялик жангчи унинг оиласини ҳақорат қилгани учун узр сўраб, можарога нуқта қўйишни таклиф этди.
«Ахмед, воқеадан кейин қўл бериб кўришгандик ва шу билан ҳаммаси тугаганди. Аммо кейин тарқалган видеода сенинг оилангни ҳақорат қилганимни кўрдик. Мен айнан шу учун узр сўрамоқчиман. Бундай ниятим йўқ эди.
Сен менга яқинлашиб, қўлимдан тутиб, бошқа тилда бақира бошлаганингда, ким эканингни ҳам билмасдим. Биз бу воқеага нуқта қўйишимиз керак. Умумий дўстларимиз кўп. Агар учрашмоқчи бўлсанг, менга тўғридан-тўғри ёз», — деб ёзди Двалишвили.
Абу-Дабидаги муштлашув қандай бошланган?
Ўтган ҳафта Абу-Дабидаги меҳмонхона холлида Мераб Двалишвили ва Усман Нурмагомедов ўртасида кескин вазият юзага келганди. Двалишвили интервью бераётган пайтда Усман унинг юзига тарсаки туширган, шундан сўнг икки жамоа вакиллари ўртасида оммавий муштлашув бошланган.
Воқеа иштирокчилари полиция томонидан ҳибсга олинган. Кейинчалик Россия жамоасининг олти нафар вакили олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, Двалишвили ва унинг дўсти Саба Лазишвили эса жарима тўлаш билан чеклангани ҳақида хабар берилган.
Бироқ 17 ноябрь куни суд Усман Нурмагомедов ва унинг жамоадошларини озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Уларга белгиланган жарималар ҳам икки бараварга камайтирилди.
Мераб можарони якунламоқчи
Двалишвилининг Ахмедга мурожаати можаро иштирокчилари ўртасидаги кескинликни юмшатишга қаратилган. У россиялик спортчи билан шахсан учрашишга ҳам тайёрлигини билдирди.
Энди Гаджимагомедовнинг бу узрга қандай муносабат билдириши қизиқиш уйғотмоқда. ММА оламида катта шов-шувга сабаб бўлган Абу-Даби можароси шу тариқа янги босқичга ўтди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…