date

"Ал Ҳилол" қачон Қаршида майдонга тушади?

"Ал Ҳилол" қачон Қаршида майдонга тушади?

"Насаф" клубининг Элит ОЧЛдаги расмий тақвими эълон қилинди ва мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Энди барча учун асосий савол — "Ал Ҳилол" қачон Қаршига ташриф буюради, деган саволга жавоб топилди.

1-тур беллашуви 15 сентябрь куни Саудия Арабистонида ўтади. Унда "Насаф" жамоаси 23:15да "Ал Аҳли"га қарши майдонга чиқади. Бу беллашув ғоят қийин кечиши кутилмоқда, чунки Саудия клуби ўз майдонида анча кучли ўйин намойиш этади.

2-тур эса мухлислар учун энг катта интрига бўлиб турибди. Чунки 29 сентябрь куни соат 18:45да Қаршида "Насаф" клуби дунёдаги энг нуфузли жамоалардан бири саналган "Ал Ҳилол"ни қабул қилади. Мазкур ўйин нафақат Элит ОЧЛ доирасининг энг муҳим беллашув, балки маҳаллий футбол мухлислари учун ҳам катта байрам бўлиши шубҳасиз.

3-тур 21 октябрь куни БАА майдонларида бўлиб ўтади. "Насаф" соат 21:00да "Шабаб Ал Аҳли"га қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин ҳам жуда аҳамиятли, чунки рақиб кучли таркибга эга.

4-тур эса 3 ноябрь куни Қаршида ўтади. Соат 18:45да "Насаф" ўз майдонида БАА клуби "Ал Ваҳда"га қарши курашади. Ушбу беллашув маҳаллий мухлислар учун яна бир қизиқарли воқеага айланиши кутилмоқда.

5-тур 24 ноябрь куни ўтказилади. "Насаф" ўз майдонида соат 18:45да Эрон клуби "Трактор"га қарши баҳс қилади. Бу жангда ҳам кескин рақобат бўлиши табиий.

6-тур 23 декабрь куни кечги соат 23:15да Саудияда "Ал Иттиҳод"га қарши ўйин билан давом этади. Бу сафар "Насаф" сафарда мураккаб синовдан ўтади.

7-тур 9 февраль куни Қаршида ўтади. Соат 18:45да "Насаф" Ироқнинг "Ал Шорта" клубини қабул қилади.

8-тур эса 16 февраль куни БААда бўлиб ўтади. Ушбу кечда "Насаф" соат 21:00да "Шаржа"га қарши майдонга тушади.

Хулоса қилиб айтганда, 29 сентябрь куни "Ал Ҳилол"нинг Қаршига ташрифи маҳаллий футбол тарихи учун унутилмас воқеага айланиши кутилмоқда. Мухлислар эса албатта стадионни тўлдириб, ўз жамоасига қўллаб-қувватлашларини намоён қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал Ҳилол" қачон Қаршида майдонга тушади?