date

Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал еттинчи бўлиб бормоқда

Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал еттинчи бўлиб бормоқда

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунланишига яқин: олдинда атиги битта тур қолди. Етти ҳафталик учрашувлардан кейин WhoScored статистик портали тузган рейтингда «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўртача баҳо бўйича етакчиликни ушлаб турибди. Француз футболчи 11 та гол билан тўпурарлик пойгасида ҳам пешқадам. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рейтингда иккинчи ўрин «Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейнга тегишли. Кучли учликни эса унинг жамоадоши Майкл Олисе якунлаб турибди. Кейинги ўринларда «Атлетико»дан Хулиан Алварес ва «Ливерпул» вакили Доминик Собослаи мос равишда тўртинчи ҳамда бешинчи поғоналарни эгаллаган.

Олтинчидан ўнинчи ўрингча бўлган рўйхатда Виктор Осимҳен («Галатасарай»), Ламин Ямал («Барселона»), Йенс Хауге («Буде-Глимт»), Хвича Кварацхелия («ПСЖ») ва «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа қайд этилган.

Ҳал қилувчи, сўнгги тур учрашувлари 28 январ куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал еттинчи бўлиб бормоқда