date

Глеб Гончаренкога Беларусни Европага олиб чиқиш қийин дейди

Глеб Гончаренкога Беларусни Европага олиб чиқиш қийин дейди

“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Виктор Гончаренко бошчилигидаги Беларусь терма жамоасининг келажакдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глебнинг айтишича, Гончаренкога жамоани Европа чемпионатига олиб чиқиш осон бўлмайди. У терма жамоада ишлаш билан клубдаги мураббийлик мутлақо бошқа-бошқа вазифа эканини таъкидлади. “Виктор Михайлович янги ишда ўзини қандай кўрсатишини кузатамиз”, — деди Глеб “RB Sport”га.

Шу билан бирга, собиқ футболчи қандай ҳолат бўлишидан қат’i назар, терма жамоа ва мураббийларни қўллаб-қувватлашини айтди. Унинг умиди — Гончаренко билан Беларусь термаси олдинга қадам ташлаши.

Беларусь терма жамоаси эса ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатига саралашдан ўта олмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Глеб Гончаренкога Беларусни Европага олиб чиқиш қийин дейди