date

Мартинес Роналду қачон фаолиятини якунлашини айтди

Мартинес Роналду қачон фаолиятини якунлашини айтди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду қачон футболчилик фаолиятига нуқта қўйиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Февраль бошида 41 ёшни қаршилаган Роналду ҳануз юқори спорт формасида экани таъкидланди. Мартинеснинг айтишича, ҳужумчининг жисмоний кўрсаткичлари унга яна узоқ вақт ўйнаш имконини беради.

«Унинг жисмоний ҳолати яна ва яна майдонда бўлишга етади. Менимча, масала қачон у ўзи айнан тўғри пайт келганини ҳис қилишида. У жуда талабчан ва ўзини танқид қиладиган футболчи. Қачонки жамоага энди фойда бера олмаётганини англаса, шунда тўхташ бўйича қарор қабул қилади», — деди Мартинес BBCга берган интервьюсида.

Клуб миқёсида Роналду «Ал-Наср» сафида тўп сурмоқда. Манбаларга кўра, юлдуз футболчи шанба куни клуб билан боғлиқ норозилик фонидаги танаффусдан сўнг яна таркибга қайтиши кутилмоқда. У бошқарувдан норози бўлиб, бир неча учрашувни ўтказиб юборганди.

«Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» баҳсини LiveResult’да матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мартинес Роналду қачон фаолиятини якунлашини айтди