Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига таклиф этилиши мумкин

Фаолиятини якунлаган машҳур футболчи Андрес Инйеста яна ишга қайтиши мумкин. BBC Glasgow Times нашрига таяниб хабар беришича, 41 ёшли Инйестага Марокаш терма жамоаси томонидан таклиф тушиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Инйестага Марокаш миллий жамоасида техник директор лавозими таклиф қилиниши мумкин.
Марокаш терма жамоаси ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида жамоа Бразилия, Шотландия ва Гаити билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалги жаҳон чемпионатида Марокаш тўртинчи ўринни эгаллаган эди. “Атлас шерлари” ярим финалда Францияга 0:2 ҳисобида ютқазган, учинчи ўрин учун ўйинда эса Хорватияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг