date

Гарри Кейн 21 асрда пенальтидан голлар бўйича учинчи

Гарри Кейн 21 асрда пенальтидан голлар бўйича учинчи

“Бавария” ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятида пенальтидан 100-голини урди. Англиялик форвард Бундеслигада “Вердер”га қарши ўйинда (3:0) 11 метрлик зарбани аниқ ижро этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу учрашувнинг ўзида 32 ёшли футболчи умумий ҳисобда 500 та гол чегарасига ҳам етиб борди.

FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн 21 асрда пенальтидан 100 та гол урган атиги учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткич бўйича ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионель Месси (112) олдинда бормоқда.

Гарри Кейн 2023 йилда “Тоттенҳэм”дан “Бавария”га кўчиб ўтган. У фаолиятининг бошидан бери лондонликлар сафида тўп суриб келган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн 21 асрда пенальтидан голлар бўйича учинчи