date

Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалда «Челси»ни афзал кўрди

Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалда «Челси»ни афзал кўрди

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида жамоаси учун қайси рақиб маъқулроқ эканини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Париж клуби плей-офф саралаш босқичида «Монако»дан ўта олса, кейинги босқичда «Барселона» ёки «Челси» билан тўқнаш келади. Дастлабки учрашувда «ПСЖ» сафардa монаколикларни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.

Энрикенинг фикрича, «Челси» варианти «ПСЖ» учун қулайроқ. Мутахассис «Барселона»нинг ўйин услуби барқарор экани, жамоа тўпни назорат қилиши, юқори прессинг қўллаши ва таркибида бир неча сония ичида ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчилар кўплигини таъкидлади.

«Агар танлаш имконим бўлса, «Челси»ни айтардим. «Барселона»га қарши ўйнаганда фақат жамоага эмас, бутун бир ғояга ҳам қарши турасан — бу эса вазифани мураккаблаштиради», — дея Энрикенинг сўзларини испан ОАВ келтирди.

Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувлари март ойида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалда «Челси»ни афзал кўрди