Мостовой Сафонов ҳақида ПСЖда хулоса қилиш қийин

Россиялик собиқ футболчи Александр Мостовой ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг парижликлар сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Сафонов берилган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, Мостовой ПСЖнинг кучли даражаси сабаб дарвозабон фаолиятини баҳолаш мушкуллигини таъкидлади. «ПСЖда бир ўйинда дарвозангга атиги икки-уч марта зарба бўлиши мумкин, бошқа жамоада эса 20 марта тепишади. Шунинг учун хулоса чиқариш қийин, барибир ёпишадиган жой топилади», — деди у.
Чоршанба куни ПСЖ Чемпионлар лигасида ўз майдонида «Монако» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Икки учрашув натижасига кўра парижликлар 5:4 ҳисобида устун келиб, 1/8 финалга йўл олди. Кейинги босқичда ПСЖнинг рақиби «Барселона» ёки «Челси» бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!