Мостовой Сафонов ҳақида ПСЖда хулоса қилиш қийин деди

Россиялик собиқ футболчи Александр Мостовой ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Сафонов Париж клубида берилган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда, бироқ жамоа даражаси жуда юқори бўлгани учун дарвозабон ўйинига аниқ баҳо бериш осон эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовойнинг таъкидлашича, ПСЖ сафида айрим учрашувларда дарвоза томон атиги бир-икки марта зарба бўлиши мумкин, бошқа жамоаларда эса дарвозабон бир ўйинда 20 мартагача ишга тушади. Шу сабабли у хулоса чиқариш қийинлигини, истаса ҳар доим нимагадир “илашиш” мумкинлигини қўшимча қилди.
Чоршанба куни ПСЖ Чемпионлар лигасида ўз майдонида “Монако” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Икки ўйин натижасига кўра парижликлар 5:4 ҳисобида устун келиб, 1/8 финалга йўл олди. Кейинги босқичда ПСЖнинг рақиби “Барселона” ёки “Челси” бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!