Piтер Рид: Гарри Кейн Англия Премер-лигасига қайтишни истайди

Piтер Рид: Гарри Кейн Англия Премер-лигасига қайтишни истайди
Аудио версияси

Англия терма жамоасининг собиқ юлдузи Piтер Риднинг фикрича, Гарри Кейн Бавария сафидаги фаолияти якунлангач, яна Англия Премер-лигасига қайтиши мумкин. Рид ГОАЛ нашрига берган интервюсида ҳужумчининг келажаги ва унинг ўйин услубидаги ўзига хос жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Кейн 2023-йилнинг ёзида Тоттенхем сафини тарк этиб, совринлар ютиш мақсадида Германияга йўл олган эди. Аллианз Арена стадионида у ўзининг узоқ кутилган совринсиз сериясига чек қўйди ва икки карра чемпионлик, Германия кубоги ҳамда Суперкубок соҳибига айланди. Шунингдек, у Бундеслига доирасида уч марта "Олтин бутса"ни қўлга киритиб, ўзининг юқори савиядаги тўпурарлик маҳоратини намойиш этди.

Piтер Рид ҳазил аралаш Кейнни Эвертон либосида кўришни исташини билдирди: "Ўйлайманки, у қайсидир маънода ортга қайтишни хоҳлайди. Уни кўк рангли либосда, яни Эвертон сафида тасаввур қилинг — бу ажойиб бўларди. У барибир Англия чемпионатига қайтади деб ўйлайман".

Рид, шунингдек, Кейннинг нафақат гол уриши, балки жамоадошларига имконият яратиш қобилиятини ҳам юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Гарри ақлли ўйинчи бўлиб, майдон марказига тушиб ўйнаши ва ҳимоячиларни чалғитиши билан ажралиб туради. Бу хислатлар Англия терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги муваффақияти учун жуда муҳимдир.

Ҳозирда 32 ёшли ҳужумчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2027-йилгача амал қилади. Келажакда унинг MLS лигасига ўтиши ёки NFLда ўзини синаб кўриши ҳақида ҳам миш-мишлар юрибди, бироқ Англия Премер-лигасига қайтиш варианти ҳамон энг асосийларидан бири бўлиб қолмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар