Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» рекордига ҳисса қўшади

«Манчестер Сити» 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар сони бўйича клублар орасида етакчилик қилмоқда.
Англия клуби таркибидан турли миллий жамоаларга жами 19 нафар футболчи чақирилган. Бу кўрсаткич мусобақа иштирокчилари орасидаги клублар ичида энг юқориси ҳисобланади.
Рўйхатдан Англия, Норвегия, Ғана, Миср, Белгия, Франция, Хорватия, Португалия, Нидерландия, Испания, Жазоир ва Ўзбекистон терма жамоалари вакиллари ўрин олган.
Улар орасида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. Шу тариқа у ҳам «Манчестер Сити»нинг мазкур натижасига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Клубдан Жаҳон чемпионатига чақирилган футболчилар:
— Нико ЎРайли (Англия)
— Жон Стоунз (Англия)
— Марк Геҳи (Англия)
— Джеймс Траффорд (Англия)
— Эрлинг Холанд (Норвегия)
— Антуан Семено (Ғана)
— Омар Мармуш (Миср)
— Жереми Доку (Белгия)
— Раян Шерки (Франция)
— Матео Ковачич (Хорватия)
— Матеуш Нунеш (Португалия)
— Тижжани Рейндерс (Нидерландия)
— Родри (Испания)
— Бернарду Силва (Португалия)
— Натан Аке (Нидерландия)
— Раян Аит-Нури (Жазоир)
— Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон)
— Рубен Диаш (Португалия)
— Ёшко Гвардиол (Хорватия).





























Изоҳлар 0
…