Конор Макгрегор жанги чипталари 4 дақиқада сотилиб кетди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 329 турнирига чипталар жуда қисқа вақт ичида сотилиб кетди. Хорижий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, чипталар савдога чиқарилганидан сўнг бор-йўғи 240 сония ичида тугаган.
Чипта нархлари залнинг юқори қаватидаги ўринлар учун 600 доллар, октагон атрофидаги биринчи қатор жойлар учун эса 43 минг доллар этиб белгиланган.
11 июль куни бўлиб ўтадиган ушбу турнирнинг марказий жангини ирландиялик MMA жангчиси Конор Макгрегор ярим енгил вазн тоифасининг собиқ UFC чемпиони Макс Холлоуэйга қарши реванш сифатида ўтказади. Мазкур баҳс ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.
Бу икки спортчининг иккинчи жангидир. Улар илк бор 2013 йил август ойида октагонга чиққан ва ўша баҳсда Макгрегор ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган.
Хабарларга кўра, Конор Макгрегор ушбу жанг орқали 15 миллион доллар даромад олади. Шунингдек, ирландиялик спортчи учун ҳажми ҳозирча ошкор этилмаган қўшимча бонус ҳам назарда тутилган.
Маълумот учун, у UFC тарихида бир вақтнинг ўзида икки вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган илк жангчи ҳисобланади.





























Изоҳлар 0
…