Антонй Манчестер Юнайтеддаги қийинчиликлар ва Криштиано Роналдо маслаҳати ҳақида

Бразилиялик вингер Антонй "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти, Криштиано Роналдо билан муносабатлари ва Эрик тен Ҳагнинг трансферидаги ўрни ҳақида очиқ гапирди. Футболчи Англия Премер-лигасидаги босим ва нима учун фаолиятини Испанияда давом эттиришга қарор қилгани сабабларини тушунтириб берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Антонйнинг сўзларига кўра, Эрик тен Ҳаг уни 2022-йилда "Олд Траффорд"га кўчиб ўтишга кўндиришда асосий ролни ўйнаган. "Ajax"да бирга ишлаган мураббий футболчи билан доимий алоқада бўлиб, уни ўз лойиҳасига қўшилишга чорлаган. Бироқ, катта трансфер суммаси ва юқори кутилмалар футболчининг ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.
Вингер жамоанинг собиқ юлдузи Криштиано Роналдо ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирди. "Роналдо ажойиб инсон, жуда қувноқ ва хушмуомала. У менга: 'Қачонки қорнингда ҳаяжонни (капалакларни) ҳис қилмай қўйсанг, эҳтиёт бўлишинг керак', деб маслаҳат берганди. "Арсенал"га қарши дебютимдан олдин у мени тинчлантириб, тўпга биринчи тегинишларни хотиржам амалга оширишимни айтди", — дея эслайди Антонй.
Англия матбуотининг босими ҳақида гапирар экан, Антонй баъзида ўзига бўлган ишончни йўқотганини тан олди. Унинг таъкидлашича, Британиядаги оғир муҳит ва танқидлар уни Испанияга кетишга мажбур қилган. Ҳозирда у Испания чемпионатида ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва ўтган мавсумда барча мусобақаларда 14 та гол ҳамда 10 та ассист қайд этишга муваффақ бўлди.





























Изоҳлар 0
…