UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов турмуш ўртоғи билан ярашди

UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов ва унинг турмуш ўртоғи Гулойим ўртасида бошланган ажрашиш жараёни томонларнинг ўзаро келишувга келиши ортидан тўхтатилди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Меирман Шекеев маълум қилди.
Спортчига мазкур масала юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берган мутахассиснинг айтишича, ҳозирги вақтда эр-хотин расман ажрашмаган. Шунингдек, аввал судга тақдим этилган аризалар ҳам қайтариб олинган.
“Улар барча муаммоларни ҳал қилиб олишади деб умид қиламан. Яқинда Шавкат қиз фарзандли бўлди. Эркак учун қиз фарзанд алоҳида қадрли инсон ҳисобланади. Шу боис бундай вазиятларда шошилинч хулосалар чиқармаслик керак. Қонун нуқтаи назаридан улар ҳали ҳам оила ҳисобланади. Илк бор ажрашиш учун мурожаат қилишган, аммо кейинчалик ярашиб, аризаларини қайтариб олишган. Ҳозирча вазият шу ҳолатда қолмоқда”, деди берган интервьюсида.
Маълумот учун, Гулойим 2025 йил ёзида Олмаота — Екатеринбург автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан кейин жамоатчилик эътиборига тушган эди. Ўша фожиа оқибатида унинг опаси ва яқин дугонаси ҳаётдан кўз юмган.
2026 йил март ойи охирида суд Гулойимни ушбу воқеада айбдор деб топиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаган.





























Изоҳлар 0
…