Витинья ва Жоау Невес Реал Мадридга ўтадими? Жорге Мендес жавоб берди

Витинья ва Жоау Невес Реал Мадридга ўтадими? Жорге Мендес жавоб берди

PSJ юлдузлари Витинья ва Жоау Невес ёзги трансфер ойнаси олдидан миш-мишлар марказида қолмоқда. Хабарларга кўра, Реал Мадрид ушбу португалиялик жуфтликнинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда. Бироқ, таниқли агент Жорге Мендес ўз мижозларининг келажаги борасидаги барча саволларга ойдинлик киритди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Витинья ва Невес Луис Энрике тактик схемасининг ажралмас қисмига айланган. Хусусан, Витинья Европанинг энг барқарор ярим ҳимоячиларидан бири сифатида шаклланди ва ўтган мавсумда барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушди. 21 ёшли Жоау Невес ҳам Париж клуби учун муҳим активга айланиб улгурди ва ўзининг сермаҳсул ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонди.

Сантиаго Бернабеу билан боғлиқ хабарларга қарамай, Мендес ёзги трансферлар ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Fabrizio Romano билан суҳбатда агент Франция чемпионлари ўз етакчиларини сотиш ниятида эмаслигини таъкидлади. "Витинья ва Жоау ҳеч ким учун вариант эмас эди. Улар PSJ учун сотилмайдиган футболчилар ва Парижда жуда бахтли", — деди Мендес.

Реал Мадрид раҳбарияти таркибни ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячилар билан кучайтиришни мақсад қилган бўлса-да, PSJ раҳбарияти бу икки футболчини "дахлсиз" деб ҳисобламоқда. Клуб ҳатто рекорд даражадаги суммалар ҳам португалиялик легионерларни сотиш учун етарли бўлмаслигини маълум қилган.

Эндиликда бор эътибор трансфер бозоридан терма жамоа ўйинларига қаратилади. Ҳар икки футболчи Роберто Мартинез бошқарувидаги Португалия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида муҳим рол ўйнаши кутилмоқда. Эътиборлиси, Португалия гуруҳ босқичида Конго ДР, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар