Ўзбекистон ва Конго баҳси олдидан Каннаваро режаларини айтди

Ўзбекистон ва Конго баҳси олдидан Каннаваро режаларини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва жамоа сардори Элдор Шомуродов Конгога қарши жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Каннаваро рақиб жисмоний жиҳатдан яхши тайёрланганини айтди. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоаси натижа учун курашишга тайёр эканини ва майдонга ғалаба мақсадида чиқишини билдирди.

Бош мураббий жаҳон чемпионатида иштирок этиш футболчилар учун катта тажриба мактаби эканини қайд этди. Унинг фикрича, ўйинчилар ортиқча босиmsиз, хотиржам ва ўз имкониятларига ишонган ҳолда ҳаракат қилиши керак.

Каннаваро иккинчи учрашувда дарвозабон алмаштирилганига ҳам изоҳ берди. У бу қарор мураббийлар штабидаги барча футболчиларга имконият бериш истаги билан боғлиқ бўлганини айтди.

Мураббий Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишини мамлакатда болалар футбол академиялари босқичма-босқич ривожлантирилгани билан изоҳлади.

Элдор Шомуродов эса мусобақадаги биринчи голдан кейин энди асосий мақсад биринчи ғалабани қўлга киритиш эканини таъкидлади. Сардор ҳужумга интилиш ҳимояни унутиб қўйиш дегани эмаслигини айтди.

«Гол уришга ҳаракат қилиш ҳимояни унутиш мумкин дегани эмас. Интизомли ўйин муҳим», деди Элдор Шомуродов.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар