Раъно Ярашева: “Оилага тайёр бўлмаган қиз 29 ёшда ҳам тайёр бўлмайди” (видео)

Раъно Ярашева: “Оилага тайёр бўлмаган қиз 29 ёшда ҳам тайёр бўлмайди” (видео)

Актриса Раъно Ярашева “Менинг ошхонам” дастурида меҳмон бўлиб, 17 ёшида турмуш қургани ҳамда оилавий ҳаёт ҳақидаги қарашлари билан ўртоқлашди.

Суҳбат давомида бошловчи актрисадан: “17 ёшда турмуш қуриш жуда эрта эмасми? Ўша пайтда уй-рўзғор ва оилавий ҳаётга тайёр бўлганмисиз?” дея сўради.

Раъно Ярашеванинг айтишича, оилавий ҳаётга тайёргарлик фақат ёш билан белгиланмайди.

“Биласизми, оилага тайёр бўлмаган қиз 29 ёшга кирса ҳам тайёр бўлмайди. Лекин бу билан мен 17 ёшда турмушга чиқиш керак, демоқчи эмасман. Биз Самарқанднинг Каттақўрғониданмиз. Ота-онамиз ҳурматли инсонлар бўлгани учун совчиларимиз кўп бўларди. Мен ҳам, сингилларим ҳам 17–18 ёшимизда турмушга чиққанмиз. Кейинчалик ўқишни давом эттириб, олий таълимни тамомлаганмиз”, — деди актриса.

Шунингдек, у турмушга чиққан пайтда рўзғор ишларини мукаммал билмаганини ҳам яширмади.

“Тўғриси, мен унчалик рўзғорга тайёр эмасдим, лекин гапга уста эдим. Тушган хонадонимдагилар жуда яхши инсонлар эди. Қайнонам ҳам меҳрибон ва пазанда аёл бўлган. Ёнларида ёрдам бериб турсам ҳам хурсанд бўлардилар. Нон ёпганларида хамир қориб берардим”, — дея хотираларини бўлишди актриса.

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, фойдаланувчилар актрисанинг фикрларига турлича муносабат билдирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар