Бобур Йўлдошев: “Ота-онангиз вафот этганда нега йиғлашингизни биласизми?” (видео)

Актёр Бобур Йўлдошев интервюларидан бирида ота-онани йўқотиш ва инсон кечинмалари ҳақида ўзига хос фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг айтган сўзлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Суҳбат давомида актёр бошловчига: “Ота-она вафот этганда одам нега йиғлайди?” деган саволни берди. Бошловчи эса бунга: “Афсусдан”, дея жавоб қайтарди.
Бобур Йўлдошев эса бунга бошқача ёндашишини айтди.
“Йўқ. Ота-онангиз вафот этганда сиз уларсиз қолганингизни ҳис қиласиз. Аслида, ўзингиз ёлғиз қолганингиз учун йиғлайсиз. Бу — инсон табиатидаги эгоизм. Ҳар бир одамда бу туйғу бор”, — деди актёр.
Шундан сўнг у фикрига изоҳ бериб, ота-онанинг дард чекаётганини кўриш эса мутлақо бошқа туйғу эканини таъкидлади.
“Сиз ота-онангизни улар қаттиқ касал бўлганда ёки оғриқдан азоб чекаётганини кўрганингизда йиғлайсиз. Мен буни бошдан кечирганман. Онам қаттиқ оғриқни менга сездирмасликка ҳаракат қилардилар. Мен эса хонага кириб йиғлардим. Ана ўша ҳолатда эгоизм йўқ, у ерда фақат ота-онага бўлган меҳр ва ачиниш ҳисси бор”, — дея қўшимча қилди Бобур Йўлдошев.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар актёрнинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, унинг айтганлари ҳаётий ва чуқур мулоҳаза эканини таъкидлашмоқда.






























Изоҳлар 0
…