Раъно Ярашева шов-шувга сабаб бўлган гапларига изоҳ берди (видео)

Раъно Ярашева шов-шувга сабаб бўлган гапларига изоҳ берди (видео)

Актриса Раъно Ярашеванинг келин ва қайнота-қайнона муносабатларига оид фикрлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг “келин қайнота-қайнонасига хизмат қилиши керак” мазмунидаги сўзлари айрим фойдаланувчилар томонидан танқид қилиниб, бу мавзуда кўплаб жавоб видеолари ҳам эълон қилинди.

Жамоатчилик орасидаги баҳс-мунозаралардан сўнг актриса ўз Instagram саҳифаси орқали ушбу масалага аниқлик киритди. Унинг таъкидлашича, айтган гаплари нотўғри талқин қилинган.

“Ўша видеодан кейин мавзу трендга чиқиб кетди. Келинлар қайнона-қайнотасига хизмат қилади, деган гапларим кўпчилик ёшларга ёқмай қолди. Мен буни ҳеч қачон салбий маънода ёки келинга қуллик қилиши керак, деган мазмунда айтмаганман.

Менинг назаримда, инсоннинг бахтли яшаши учун шароит яратиб берган ота-онага ҳурмат кўрсатиш керак. Бир пиёла чой тутиш, бир коса овқат билан сийлаш ҳам эҳтиромнинг бир кўриниши. Мен айнан шу маънони назарда тутгандим. Бу гапларим бунчалик катта баҳсга сабаб бўлишини кутмагандим”, — деди актриса.

Мазкур видео ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Фойдаланувчилар изоҳларда актрисанинг изоҳига турлича муносабат билдириб, мавзу юзасидан баҳслар ҳануз давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар