Ўзбекистонда 16 ёшгача болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш129
Ўзбекистонда 16 ёшгача болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонун билан чеклаш таклиф қилинмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

Вазир Эъзозхон Каримова ўқувчиларнинг рақамли муҳитдаги хатти-ҳаракатлари устидан назоратни кучайтириш зарурлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, мактабларда амал қилаётган ички қоидалар ва телефондан фойдаланишга қўйилган чекловлар кутилган натижани бермаяпти.

Таклиф этилаётган ҳужжат орқали болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши учун аниқ талаблар белгилаш режалаштирилган. Шу билан бирга, ўқувчиларда технологиялардан масъулиятли фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсад қилинган.

Қонун лойиҳаси тайёрлангач, уни жамоатчилик муҳокамасига қўйиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча чекловларнинг аниқ тартиби, қайси платформаларни қамраб олиши ва назорат механизми ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?