Сенегалнинг Ироқ устидан ғалабаси фотограф ҳикояси билан ёдда қолди

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Сенегал терма жамоаси Ироқ устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Канадада ўтган учрашувдан кейин эса натижадан ташқари, Сенегал жамоаси фотографи Сиди Талланинг қилган иши ҳам кўпчилик эътиборини тортди.
Виза билан боғлиқ муаммолар сабаб Сиди Талла Канадага етиб бора олмаган. Шунинг учун у учрашувни стадиондан эмас, телевизор орқали кузатишга мажбур бўлди.
Шунга қарамай, фотограф ишини тўхтатмади. У ўйин давомида телевизор экранидаги кадрларни суратга олиб, Сенегал терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштирокини ўз услубида ёритишда давом этди.
Сиди Талла вазиятни изоҳлар экан, майдон ичида ёки ундан ташқарида бўлишидан қатъи назар, унинг ишга бўлган муносабати ўзгармаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, қаерда бўлмасин, тасвирлар орқали воқеаларни ҳикоя қилиш истаги доим бир хил бўлиб қолади.































Изоҳлар 0
…