Олимлар пахтақанддан ҳам енгил улкан сайёраларни аниқлади

1 дақиқа ўқиш4.9K
Олимлар пахтақанддан ҳам енгил улкан сайёраларни аниқлади

Астрономлар Коинотдаги энг ғайриоддий сайёралардан иккитасини аниқлади. Улар ҳажми жиҳатидан Юпитерга деярли тенг бўлса-да, зичлиги шу қадар пастки, ҳатто пахтақанддан ҳам енгил ҳисобланади.

Мутахассислар маълум қилишича, ушбу сайёралар Ердан тахминан 1 110 ёруғлик йили узоқликда жойлашган юлдуз атрофида айланади. Илмий кузатувларга кўра, улар шу кунгача аниқланган ўз тоифасидаги энг енгил сайёралар сифатида қайд этилди.

Кашфиёт NASA’нинг TESS космик телескопи орқали амалга оширилди. Аввал сайёралар аниқланган бўлса, кейинчалик Ердаги қатор телескоплар ёрдамида уларнинг орбитаси ва зичлиги аниқ ҳисоблаб чиқилди.

Олимлар бу осмон жисмларини «супер-пуфак» сайёралар деб аташмоқда. Сабаби, уларнинг асосий қисми водород ва гелий газларидан ташкил топган бўлиб, ташқи тузилиши ниҳоятда енгил ва шишган ҳолатга эга.

Ҳозиргача Қуёш тизимидан ташқарида 6 300 га яқин экзосайёра тасдиқланган бўлса, уларнинг атиги 40 тасидан камроғи айнан шу тоифага киради. Таққослаш учун, Қуёш тизимидаги энг йирик сайёра — Юпитер ушбу янги топилган сайёралардан қарийб 35 баробар зичроқдир.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай сайёраларни ўрганиш Коинотда сайёралар қандай шаклланиши ва эволюцияси ҳақидаги тасаввурларни янада бойитишга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?