Семенё: «Хорватияга қарши 90 дақиқа биргаликда ҳимояланишимиз керак»

1 дақиқа ўқиш178
Семенё: «Хорватияга қарши 90 дақиқа биргаликда ҳимояланишимиз керак»

Гана миллий жамоаси ҳужумчиси Антуан Семенё 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Хорватияга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Форварднинг таъкидлашича, жамоанинг ҳозирги ўйин моделидаги энг муҳим жиҳат — ҳимоядаги тартиб-интизом ва бутун учрашув давомида биргаликда тўғри ҳаракат қилиш.

«Жамоа учун энг муҳими — керакли натижага эришиш мақсадида 90 дақиқа давомида биргаликда ҳимояланиш. Айнан шу вазифани бажаришимиз керак», — деди Семенё.

У ўзининг аввалги жамоаларида ҳам ҳимоявий вазифаларга катта эътибор қаратилганини ва бундай услубга кўникиб улгурганини қўшимча қилди.

«Аввал ўйнаган жамоамда ҳам етарлича ҳимояланардик. Шунинг учун бу мен учун янгилик эмас», — деди футболчи.

Семенёнинг айтишича, Гана футболчилари гуруҳдаги вазиятни яхши англаб турибди. Бироқ жамоа ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаганини унутмаслиги керак.

«Барча нима бўлаётганини яхши тушуниб турибди ва ҳозирги ҳолатдан мамнун. Лекин воқеалардан олдинга ўтиб кетмаслигимиз лозим», — дея қўшимча қилди форвард.

Маълумот учун, сўнгги тур олдидан Англия ва Гана ҳисобида 4 тадан очко бор. Хорватия 3 очко билан кейинги поғонада бормоқда, Панама эса ҳозирча очко жамғара олмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?