Бир лаҳзалик хато: аёл 133 минг долларлик олтиндан айрилди

Бир лаҳзалик хато: аёл 133 минг долларлик олтиндан айрилди

Туркиянинг Бурса шаҳрида яшовчи аёл эҳтиётсизлик оқибатида ичида қарийб 1 килограмм олтин бўлган пакетни чиқинди деб ўйлаб, ахлат қутисига ташлаб юборди. Ҳозирда қимматбаҳо буюмларни топиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, йўқолган олтинларнинг қиймати 6,13 миллион турк лираси (133 минг АҚШ долларидан ортиқ)ни ташкил этади. Оила ушбу бойликни йиллар давомида уй харид қилиш мақсадида йиғиб келган.

Ҳодиса Бурса вилоятининг Акчалар маҳалласида содир бўлган. Олтинлар йўқолганини пайқаган оила дарҳол полиция ҳамда коммунал хизматларга мурожаат қилган.

Оила бошлиғи Седаир Курназнинг айтишича, турмуш ўртоғи уй тозалаш вақтида пакетни оддий чиқинди деб ўйлаб, тасодифан ташлаб юборган.

Ҳозирча чиқинди ташувчи машина пакетни олиб кетганми ёки уни чиқинди орасидан бошқа биров топиб олганми, бу номаълум. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва коммунал хизматлар воқеа юзасидан текширув бошлаган. Айни пайтда ҳудуддаги видеокузатув камералари ёзувлари синчиклаб ўрганилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар