Жейми Каррагер: «Испания энди мен учун асосий фаворит эмас»

«Ливерпуль» клуби ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер 2026 йилги жаҳон чемпионатида унинг ишончини оқлай олмаган жамоа ҳақида фикр билдирди.
Каррагернинг айтишича, Испания терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйини унда кутилган таассуротни қолдирмаган.
«Испания мени ҳафсаламни пир қилди. Улар турнир олдидан яққол фаворит сифатида кўрилганди, аммо ҳозир мен учун жаҳон чемпионатининг асосий фаворити эмас», — дея унинг сўзларини келтирди AS нашри.
Шу билан бирга, англиялик собиқ футболчи Испанияни чемпионлик учун курашдан бутунлай чиқариб ташлаш нотўғри бўлишини таъкидлади.
Каррагернинг фикрича, «Қизил фурия»да кучли таркиб ва катта имкониятлар бор, аммо жамоа ҳозирча жаҳон чемпионлигига асосий даъвогарга хос даражада ёрқин футбол намойиш эта олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Испания гуруҳ босқичида икки ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Жамоа ўз гуруҳини биринчи ўринда якунлаб, 1/16 финал босқичига йўл олди.































Изоҳлар 0
…