Сунъий интеллект 2000 йиллик куйиб кетган қўлёзмани ўқишга муваффақ бўлди

1 дақиқа ўқиш10.5K
Сунъий интеллект 2000 йиллик куйиб кетган  қўлёзмани ўқишга муваффақ бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Олимлар сунъий интеллект ёрдамида қарийб икки минг йил аввал Везувий вулқони отилиши натижасида куйиб қолган ПҲерк 1667 деб белгиланган қадимий папирус қўлёзмасини виртуал равишда ўқишга эришди.
  • Қайта тикланган матнда стоик фалсафаси, инсон ахлоқи, санъат ва ҳаёт тарзига оид фикрлар ўрин олган бўлиб, мутахассислар уни милоддан аввалги ИИ-ИИИ асрларга мансуб бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Замонавий технологиялар яна бир тарихий кашфиётга йўл очди. Олимлар сунъий интеллект ёрдамида қарийб икки минг йил аввал Везувий вулқони отилиши натижасида куйиб қолган қадимий папирус қўлёзмасини виртуал равишда “очиш” ва ундаги ёзувларни ўқишга эришди.

Тадқиқотчилар PHerc 1667 деб белгиланган папирусдан аввал номаълум бўлган матнни тиклашга муваффақ бўлишди. Қайта тикланган ёзувда стоик фалсафаси, инсон ахлоқи, санъат ва ҳаёт тарзига оид фикрлар ўрин олган. Мутахассислар ушбу асар милоддан аввалги II–III асрларга мансуб бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Қўлёзма қадимги Ҳеркуланеум шаҳридаги машҳур вилла кутубхонасидан топилган. Бу шаҳар ҳам Помпей каби милодий 79 йилда Везувий вулқони отилиши натижасида кул остида қолган. Илгариги уринишларда папирусни очишнинг имкони бўлмаган, чунки ҳар қандай механик ҳаракат уни бутунлай емириб юбориши мумкин эди.

Янги технология эса вазиятни ўзгартирди. Сунъий интеллект рентген тасвирлари орқали папирус толаларидаги энг майда ўзгаришларни таҳлил қилиб, кўзга кўринмайдиган сиёҳ изларни аниқлади. Шу орқали қўлёзмани очмасдан туриб, ундаги матн рақамли шаклда тикланди.

Олимлар фикрича, бу кашфиёт қадимий қўлёзмаларни ўрганишда янги босқични бошлаб бериши мумкин. Энди асрлар давомида “жим” ётган юзлаб папируслар ҳам замонавий технологиялар ёрдамида қайта “сўзлай” бошлаши эҳтимолдан холи эмас.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу қўлёзма нафақат янги фалсафий маълумотларни очиб берди, балки қадимги асарларни сақлаш ва ўқишда сунъий интеллектнинг имкониятлари нақадар кенг эканини ҳам намоён қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?