Уй сотиб олиш учун йиғилган 1 килограмм олтин ахлатга кетди

1 дақиқа ўқиш46.4K
Уй сотиб олиш учун йиғилган 1 килограмм олтин ахлатга кетди

Туркиянинг Бурса шаҳрида яшовчи оила кутилмаган нохуш ҳолатга дуч келди. Уй харид қилиш учун йиллар давомида йиғилган қимматбаҳо олтинлар бир лаҳзалик адашиш оқибатида чиқиндига ташлаб юборилди.

Маълум бўлишича, хонадон бекаси уйни йиғиштираётган вақтда ичида 1 килограмм олтин сақланган пакетни оддий чиқинди деб ўйлаб, ахлат қутисига ташлаб юборган. Ушбу олтинларнинг умумий қиймати 6,13 миллион турк лираси, яъни 133 минг доллардан ортиқ баҳоланмоқда.

Оила бошлиғи Седаир Курназнинг айтишича, бу олтинлар йиллар давомида уй сотиб олиш мақсадида жамғарилган. Қимматбаҳо буюмлар йўқолгани маълум бўлгач, улар дарҳол полиция ҳамда коммунал хизматларга мурожаат қилган.

Ҳозирча пакетни чиқинди ташувчи махсус машина олиб кетганми ёки уни чиқинди титувчилардан кимдир топиб олганми — бу аниқ эмас. Шу боис ҳуқуқ-тартибот идоралари ва тегишли хизматлар ҳудуддаги кузатув камералари ёзувларини ўрганиш ишларини бошлаган.

Айни пайтда йўқолган олтинларни топиш бўйича қидирув ишлари давом этмоқда. Оила эса кўп йиллик меҳнат маҳсулини қайтаришдан умид узмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?