Алпҳабет компанияси Google AI учун рекорд даражадаги 85 миллиард доллар йиғди

Алпҳабет компаниясининг 85 миллиард долларлик акциялар савдоси инвесторларнинг сунъий интеллект (AI) технологияларига бўлган иштиёқи нақадар юқори эканлигини кўрсатди. Дастлаб компания 40 миллиард долларлик турли турдаги қимматли қоғозларни сотишни режалаштирган эди, бироқ талаб кутилганидан анча юқори бўлгани сабабли биринчи босқичнинг ўзидаёқ 45 миллиард доллар жалб қилинди. Бу ҳақда бош директор Sundar Pichai ўзининг Х платформасидаги саҳифасида маълум қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ушбу йирик битимда Уоррен Баффет бошқарувидаги Беркшире Ҳатавай компанияси ҳам иштирок этиб, 10 миллиард долларлик акцияларни сотиб олди. Алпҳабет келаси чоракда яна 40 миллиард долларлик акциялар сотишни режалаштирмоқда. Умумий 85 миллиард долларлик кўрсаткич 2010-йилда Бразилиянинг Петролео Брасилеиро СА компанияси томонидан ўрнатилган 70 миллиард долларлик рекордни янгилади.
Жалб қилинган маблағлар тўлиқлигича AI йўналишини ривожлантиришга сарфланади. Sundar Pichai таъкидлашича, бу инвестиция стратегияси корхоналар ва истеъмолчилар томонидан ортиб бораётган талабни қондиришга қаратилган. Google И/О конференциясида маълум қилинганидек, компания йил якунига қадар AI инфратузилмаси ва маълумотлар марказлари учун 180-190 миллиард доллар атрофида капитал харажатлар амалга оширишни кўзламоқда.
Алпҳабет муваффақияти бутун AI бозори учун ижобий сигнал ҳисобланади. Бу ҳолат Anthropic, OpenAI ва ҳатто SpaceX каби компанияларнинг келажакдаги ИПО жараёнлари учун йўл очади. Институционал инвесторлар сунъий интеллект соҳасига катта маблағ тикишга тайёр эканликларини намойиш этишди.
Келгуси беш йил ичида AI соҳасига қарийб 8 триллион доллар миқдорида инвестиция киритилиши кутилмоқда. Бундай улкан маблағлар компания даромадлари, кредитлар ва акциялар савдоси ҳисобидан шаклланиши керак. Ҳозирда асосий масала — оммавий бозорлар узоқ вақт давомида бундай катта ҳажмдаги инвестицияларни қабул қилишга тайёрми ёки йўқлигида қолмоқда.





























Изоҳлар 0
…