Google ҳаётингизни мультфильмга айлантирувчи Дреамбеанс иловасини тақдим этди

Google Лабс экспериментал маҳсулотлар жамоаси iOS ва Android фойдаланувчилари учун сунъий интеллектга асосланган янги Дреамбеанс иловасини ишга туширди. Ушбу ноодатий номли дастур фойдаланувчининг кундалик ҳаётини таҳлил қилиб, уни анимацион ҳикоялар кўринишида тақдим этади. Лойиҳа раҳбари Гозде Ознурнинг сўзларига кўра, илова Google хизматларидаги маълумотлардан фойдаланиб, фойдаланувчи учун махсус иллюстрацион тавсиялар яратади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Дреамбеанс фойдаланувчи рухсати билан Gmail, Календар, Пҳотос, YouTube ва Сеарч Ҳисторй каби иловалардаги маълумотларни боғлайди. Масалан, агар тақвимингизда янги кучукча сотиб олиш белгиланган бўлса, илова уй ҳайвони билан яшаш бўйича қизиқарли маслаҳатларни мультфильм услубида кўрсатади. Шунингдек, у сиз яшайдиган ҳудуддаги янги қаҳвахоналар ёки сизни қизиқтириши мумкин бўлган тадбирлар ҳақида ҳам ҳикоя қилиши мумкин.
Илованинг ўзига хос жиҳати шундаки, у чексиз контент айлантириш (дооmsкроллинг) одатига қарши курашиш учун ишлаб чиқилган. Дреамбеанс кунига фақат 10 тадан 14 тагача чекланган ҳикоялар тўпламини тақдим этади. Бу фойдаланувчини иловада узоқ қолиб кетмасликка ва олинган ғоялар асосида реал ҳаётда фаол бўлишга ундайди.
Maxфийлик масаласига келсак, Google ушбу маълумотлар фақат фойдаланувчининг ўзига кўринишини ва хавфсиз эканлигини таъкидламоқда. Фойдаланувчилар исталган вақтда ўз маълумотларини ўчириб ташлашлари ёки қайси хизматларни иловага улашни ўзлари танлашлари мумкин. Ноодатий ном эса тизимнинг фойдаланувчи ухлаб ётганида маълумотларни қайта ишлаш хусусиятига ишора қилади.





























Изоҳлар 0
…