Стеам фойдаланувчиларининг қарийб 70 фоизи Windows 11 тизимига ўтди

Вальве компанияси Стеам платформаси фойдаланувчилари орасида ўтказилган анъанавий ойлик сўровнома натижаларини эълон қилди. Май ойи якунларига кўра, геймерлар орасида Windows 11 операцион тизимининг оммавийлиги сезиларли даражада ошган. Ҳозирда иштирокчиларнинг 69,76 фоизи ўз компьютерларига Windows 11 ўрнатилганини маълум қилган, Windows 10 улуши эса мунтазам равишда камайиб бормоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Microsoft компаниясининг икки авлод операцион тизимлари ўртасидаги фарқ тобора кенгайиб бормоқда. Windows 11 кўрсаткичи ўтган ойга нисбатан 2,02 фоизга ўсган бўлса, Windows 10 улуши 23,99 фоизгача тушиб кетди. Қизиғи шундаки, Вальве Windows 7 учун Стеам мижозини қўллаб-қувватлашни тўхтатганига қарамай, ушбу 17 йиллик тизим ҳали ҳам 0,07 фоиз фойдаланувчилар томонидан ишлатилмоқда.
Умумий ҳисобда Windows тизимлари Стеам фойдаланувчиларининг 93,85 фоизини ташкил этади. Муқобил платформалар орасида Линух 3,99 фоиз билан иккинчи, macOS эса 2,16 фоиз билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Линух фойдаланувчилари орасида Арч Линух энг оммабоп дистрибутив бўлиб қолмоқда.
Аппарат таъминоти сегментида Intel процессорлари 53,94 фоиз улуш билан AMD (46,06%) устидан кичик устунликка эга. Геймерларнинг аксарияти (41,14%) 16 GB тезкор хотирадан фойдаланади. Видеокарталар бозорида NVIDIA мутлақ етакчи бўлиб, унинг маҳсулотлари тизимларнинг 72,42 фоизига ўрнатилган. Энг оммабоп модел сифатида NVIDIA GeForce RTX 3060 қайд этилди.





























Изоҳлар 0
…