
Huawei ва China Unicom Хитойнинг Хэбэй вилоятидаги Сюнъань минтақасида янги 10G интернет тармоғини ишга туширди, деб ёзади Mydrivers нашри.
Маълумотларга кўра, янги тармоқ одатий 1G тезлик ўрнига ҳар бир фойдаланувчи учун 10G тезликни тақдим этади ва тармоқдаги кечикишлар миллисекунд даражасигача камаяди. Huawei ва China Unicom мазкур лойиҳани амалга ошириш учун ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштирган.
Янги 10G тармоқ дунёдаги биринчи 50G PON технологиясига асосланган. Мутахассислар бу технология келажакда юқори трафик талаб қиладиган хизматлар учун муҳим пойдевор бўлишини таъкидлашмоқда. Масалан, 8K видео трансляциялар, булутли хостинг, виртуал ва кенгайтирилган реаллик платформалари шулар жумласидандир.
Шунингдек, Хитойда бошқа технологик янгиликлар ҳам амалга оширилмоқда. Гонконг фан ва технологиялар университети олимлари инфрақизил тайёрлаш ва нейрон тармоқлар асосида 3D озиқ-овқат чоп этиш тизимини ишлаб чиқди. Бундан ташқари, хитойлик мутахассислар 100 км масофадан ҳарбий сунъий йўлдошларни кузатиш имконини берувчи юқори аниқликдаги лазер камера яратди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар