NASA ва Микрочип космик миссиялар учун ўта кучли процессор яратмоқда

NASA ва Микрочип Течнологй ташкилотлари Ҳигҳ-Performance Спасефlight Компутинг (HPСК) деб номланган янги авлод космик процессорини ишлаб чиқиш лойиҳасини бошлади. Ушбу технология келажакдаги сунъий йўлдошлар, сайёралараро станциялар ҳамда Ой ва Марсга уюштириладиган миссиялар учун асосий ҳисоблаш платформасига айланади. Лойиҳанинг асосий мақсади ҳозирги космик аппаратларда қўлланиладиган тизимлардан 100 баробар юқори унумдорликка эга бўлган ягона кристалли тизимни яратишдан иборат. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги платформа икки хил вариантда ишлаб чиқилмоқда. Биринчиси, радиацияга чидамли бўлиб, узоқ космос, Ой дастурлари ва Марсга парвозлар учун мўлжалланган. Иккинчи модификация эса паст Ер орбитасидаги тижорий сунъий йўлдошлар учун мўлжалланган бўлиб, унда энергия самарадорлиги ва таннарх устувор ҳисобланади. HPСК архитектураси ҳисоблаш ва тармоқ функцияларини битта чипда бирлаштириб, космик аппаратлар тузилишини соддалаштиради.
Модулли архитектура туфайли қурилманинг айрим блокларини энергия тежаш мақсадида ўчириб қўйиш имконияти мавжуд. Бу узоқ муддатли автоном миссияларда жуда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, бир нечта HPСК чипларини Адвансед Этҳернет орқали бирлаштириб, бортда ҳақиқий суперкомпьютер яратиш мумкин бўлади. Бу эса аппаратларга Ер билан доимий алоқасиз мустақил қарор қабул қилиш ва маълумотларни таҳлил қилиш имконини беради.
NASA ушбу технологиялар нафақат космосда, балки ер усти соҳаларида ҳам кенг қўлланилишини кутмоқда. HPСК процессорлари келажакда учувчисиз бошқариладиган қурилмалар, энергетика, телекоммуникация, тиббий ускуналар ва сунъий интеллект тизимларида ҳам ўз ўрнини топиши мумкин. Шу тариқа, лойиҳа космик саноатдан фуқаролик электроникасига ўтадиган икки томонлама технологик платформага айланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!