SpaceX биржада дебют қилди: Акциялар нархи 11 фоизга кўтарилди

SpaceX компанияси очиқ акциядорлик жамияти сифатида ўз фаолиятини муваффақиятли бошлади. Nasdaq биржасида савдолар бошланиши билан компания акциялари 150 долларгача кўтарилди, бу пайшанба кунги IPO нархидан (135 доллар) қарийб 11 фоизга юқоридир. Бундай ўсиш кутилган эди, чунки Bloomberg маълумотларига кўра, IPOга талаб таклифдан 4 баравар ошиб кетган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Акциялар нархининг кескин кўтарилишига бозордаги чекланган таклиф ҳам сабаб бўлмоқда. Ҳозирда акцияларнинг атиги 4 фоизи очиқ савдода мавжуд, қолган қисми эса илк инвесторлар ва ходимлар қўлида қолмоқда. Шунингдек, SpaceX бир қатор индекслар, жумладан Nasdaq 100 билан келишувга эришиб, уларга қўшилиш муддатини қисқартирди. Бу эса йирик фондлар томонидан акцияларни автоматик сотиб олиш жараёнини тезлаштиради.
Ушбу дебют венчур капитали тарихидаги энг йирик даромадлардан бирига айланди. Масалан, Фоундерс Фунд жамғармасининг 600 миллион долларлик инвестицияси 50 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга бўлди. Andreessen Horowitz ва Сеқуоиа каби йирик инвесторлар ҳам мос равишда 10 ва 20 миллиард доллардан ортиқ фойда кўришди.
Компания асосчиси Elon Musk акциялар нархи 150 долларга етиши ортидан дунёдаги илк триллионерга айланган бўлиши мумкин. Те Нев Ёрк Times нашрининг хабар беришича, ушбу IPO натижасида SpaceX компаниясининг 4400 нафардан ортиқ амалдаги ва собиқ ходимлари миллионерга айланди.






























Изоҳлар 0
…