Дифтерия (юн. Diptherien-парда и др.), бўғма- асосан ҳиқилдоқ, томоқ шиллиқ пардаларининг яллиғланиши ва аъзоларнинг зарарланиши билан кечадиган ўткир инфекцион касаллик. Дифтерия таёқчасининг ўрнашган жойига ва кўпайишига қараб томоқ, бурун, ҳиқилдоқ, кўз, ташқи жинсий аъзолар ва тери дифтерияси кузатилади.
Томоқ дифтерияси - ҳолсизданиш ва ҳароратнинг кўтарилиши (38—39 °) билан бошланади. Томоқ оғриб жағ ости лимфа тугунлари шишади; томоқ шиллиқ пардаси қизаради, муртак безлари ва юмшоқ танглай оқ ёки кулранг парда билан қопланади. Дифтериянинг токсинли шакли ҳам ривожланиши мумкин, у тез авж олади.
Температура 40 ° гача кўтарилади, ютинганда томоқ қаттиқ оғрийди, бемор қайта-қайта қусади. Умуман дармонсизланади, бўшашади, юрак уриши тезлашади, ранги синиқади. Жағ ости лимфа тугунлари соҳасидаги тери ости клетчаткалари шишади ва у бўйинга, баъзан кўкрак қафасига тарқалади.
Томоқ шиши дифтериянинг илк белгиси бўлиб, бунда муртак безлари ва юмшоқ танглай тўқималари бир-бирига деярли жипс ёпишади. Пардали караш танглай, бурун-ҳалқумни қоплаб олиб, бемор хириллаб нафас олишга мажбур бўлади, оғзини сал очиб юради,
Ҳиқилдоқ дифтерияси (чин бўғма):
Касаллик 3 даврга бўлинади.
1. Катарал даври (1-2 кун давом этади):
- иситма ўртача даражада бўлади;
- товуш дағаллашади;
- йўтал.
2. Стенотик даври:
- шовқинли нафас олиш;
- юқори нафас йўлларининг стенозига хос белгилар кучая бошлайди.
3. Асфиксия даври:
- терлаш;
- сианоз;
- мушаклар тонуси пасайиши;
- қорачиқ кенгаяди;
- ҳохишсиз пешоб ва нажас ажралади;
- томир уриши ипсимон;
- ҳушсизлик.
Кўз дифтерияси - парда кўз шиллиқ қаватида бўлади, айрим ҳолларда кўз соққасига ҳам ёйилиши мумкин. Жароҳатланган томонда кўз қовоқлари шишади, зичлашади, кўздан йирингли модда ажралади.
Тери дифтерияси - терининг жароҳатланган соҳасида ривожланади. Терининг ёрилган, тирналган, шишли, ярали, пўстлок-қатқолоқли, куйган соҳаларида шиш ва дифтерия пардаси ҳосил бўлади.
Жинсий аъзолар дифтерияси - қиз болаларнинг ташқи жинсий аъзолар шиллиқ қаватида яллиғланиш ва дифтерия пардаси кузатилади.
Айрим ҳолларда киндиги кесилган чақалоқларда - киндик дифтерияси кузатилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”