Monjaro эмас, янги Волга: Россияда ўнлаб салонлар сотувга тайёр

Волга компанияси Россияда янги автомобиллар сотувини бошлаш учун ўнлаб дилерлик марказлари шай ҳолатга келтирилганини расман тасдиқлади. Дастлабки босқичда мамлакат бўйлаб 25-30 та марказ ўз эшикларини очади. Сотувлар биринчи навбатда миллионлик шаҳарлар ва йирик минтақавий марказларда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Йил якунига қадар барча асосий шаҳарларда дилерлик марказлари сонини 130 тага етказиш режалаштирилган. Модел қаторидан Volga C50 седани ҳамда Volga K40 ва Volga K50 кроссоверлари жой олган. Ушбу моделлар аслида Geely брендининг маҳаллийлаштирилган вариантлари ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида Волга автомобиллари босқичма-босқич маҳаллий двигател ва автоматик узатмалар қутиси (АКПП) билан жиҳозланади. Компания маҳаллийлаштириш жараёнига камида 60 миллиард рубл сармоя киритишни мақсад қилган. Бу эса хитойлик моделларни тўлиқ маҳаллий брендга айлантириш имконини беради.
Ишлаб чиқарувчи замонавий фаол ва пассив хавфсизлик технологияларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Автомобиллар 12 та динамикли юқори сифатли акустика тизими, ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиқлари учун массаж ҳамда хотира функцияси, шунингдек, вентиляция тизими билан жиҳозланган. Иккинчи қатор ўриндиқлари эса электр ёрдамида бошқариладиган суянчиқ бурчаги созламасига эга.





























Изоҳлар 0
…