date

Ёғ ва оқсил истеъмоли қаришни секинлаштириши мумкин

Ёғ ва оқсил истеъмоли қаришни секинлаштириши мумкин

Фото: Yandex

Ҳатто кундалик овқатланиш тартибидаги кичик ўзгаришлар ҳам инсоннинг биологик ёшига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Сидней университети олимлари томонидан ўтказилган янги тадқиқотда маълум қилинди.

Тадқиқот давомида 65 ёшдан 75 ёшгача бўлган 104 нафар кўнгилли иштирок этган. Уларга турли нисбатда ёғ, углеводлар ва ҳайвондан олинадиган оқсилларни истеъмол қилиш режими тақдим этилган. Тажриба умумий ҳисобда тўрт ҳафта давом этган.

Олимлар иштирокчилар соғлиғини баҳолаш учун холестерин, инсулин ва C-реактив оқсил каби 20 дан ортиқ биологик кўрсаткичларни таҳлил қилган. Шу асосда улар организмнинг умумий ҳолати ва қариш тезлигини акс эттирадиган биологик ёш кўрсаткичини ҳисоблаб чиққан.

Натижаларга кўра, ёғ ёки ҳайвон оқсили истеъмолини камайтириш биологик ёшнинг пасайиши билан боғлиқ экани аниқланган. Энг сезиларли ўзгариш эса юқори углеводли ва ўртача ёғли парҳезга ўтган иштирокчиларда кузатилган.

Муаллифлар таъкидлашича, ушбу хулосалар ҳали дастлабки босқичда бўлса-да, овқатланиш тартибидаги ҳатто кичик ўзгаришлар ҳам қариш жараёни ва умумий соғлиқ ҳолатига тез таъсир кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Ёғ ва оқсил истеъмоли қаришни секинлаштириши мумкин