Ювентус Душан Влахович ўрнига янги ҳужумчи топди

1 дақиқа ўқиш544
Ювентус Душан Влахович ўрнига янги ҳужумчи топди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Туриннинг Ювентус клуби шартномаси якунланиб бораётган Душан Влаховичнинг ўрнига Атлетико Мадрид ҳужумчиси Александер Сорлотни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди ва ҳозирда клублар трансфер суммаси бўйича музокаралар олиб бормоқда.
  • Маълумотларга кўра, 85 миллион еврога сотиб олинган 26 ёшли сербиялик ҳужумчи ва клуб маош масаласида келиша олмагани сабабли унинг еркин агент сифатида жамоани тарк етиши кутилмоқда.

Туриннинг Ювентус клуби ҳужумчи Душан Влахович ўрнига муносиб номзод топиш ишларини якунламоқда. Хабарларга кўра, Италия гранди собиқ Бундеслига юлдузини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Трансфер эксперти Fabrizio Romano берган маълумотга кўра, Атлетико Мадрид ҳужумчиси Александер Сорлот Турин клуби назарига тушган. Ҳозирда клублар трансфер суммаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. 2024-йилда Реал Соседад жамоасидан 32 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтган собиқ РБ Леипзиг ҳужумчиси Атлетико Мадрид сафида 107 ўйинда 44 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ювентус раҳбарияти ушбу трансфер орқали шартномаси якунланиб бораётган Душан Влаховичнинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Маълумотларга кўра, 85 миллион еврога сотиб олинган сербиялик ҳужумчи ва клуб маош масаласида келиша олмаган. Эндиликда 26 ёшли футболчи эркин агент сифатида жамоани тарк этиши кутилмоқда, унга Бавария ва Барселона каби клублар қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, Турин клуби Лоис Опенда трансферини ҳам якунлаши керак. Шартномадаги бандга кўра, Ювентус А Серияда кучли ўнталикка киргани сабабли футболчини РБ Леипзиг жамоасидан 40 миллион евродан қимматроққа сотиб олишга мажбур. Бироқ, Опенданинг кўрсаткичлари пастлиги сабабли у тез орада жамоани тарк этиши ва Айнтрахт Франкфурт сафига ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ўтган мавсумни олтинчи ўринда якунлаган ва Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолган Ювентус учун ҳужум чизиғини кучайтириш асосий вазифага айланган. Александер Сорлотнинг Атлетико Мадрид билан 2028-йилгача шартномаси борлиги трансфер жараёнини бироз қийинлаштириши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?