Ер юзида кучли магнит бўрони кутилмоқда

Ер юзида кучли магнит бўрони кутилмоқда

Коинот об-ҳавоси моделларининг ҳисоб-китобларига кўра, бугун Ер юзида Г3 даражасигача бўлган сайёравий миқёсдаги кучли магнит бўрони кутилмоқда. Ушбу ҳодисага 6-июн куни Қуёш фаоллиги ошиши натижасида қайд этилган плазма отилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Прогнозларга кўра, плазма оқими яқин соатлар ичида Ерга етиб келиши ва магнит майдонининг узоқ муддатли бузилишига олиб келиши мумкин. Ҳодиса юз бериш эҳтимоли 96 фоизни ташкил этмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бўрон бир суткадан кўпроқ давом этиб, кейинги кунга ҳам таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори.

Моделлаштириш маълумотлари шуни кўрсатадики, плазма булути мураккаб траектория бўйлаб ҳаракатланмоқда ва Ер атрофидаги ҳудудларга дастлабки ҳисоб-китоблардан бироз кечикиб етиб келиши мумкин. Қўшимча маълумотлар Қуёш ва Ерни 100 миллион километр масофадан кузатиб борувчи СТEРEО космик аппарати орқали олинди.

Шунингдек, ерусти ва орбитал коронографлар "гало" туридаги отилишни қайд этишган, бу одатда плазма булути тўғридан-тўғри Ер томон йўналганини англатади. Қуёш плазмаси оқими яқин 2–3 соат ичида сайёрамизга етиб келиши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар