Redmi К100 Pro хусусиятлари маълум бўлди: 200 MP камера ва 8000 мАс батарея

1 дақиқа ўқиш666
Redmi К100 Pro хусусиятлари маълум бўлди: 200 MP камера ва 8000 мАс батарея

Redmi К100 Pro смартфонининг расмий тақдимотига ҳали бир неча ой вақт бўлса-да, қурилманинг деярли барча техник хусусиятлари интернет тармоғига сиздирилди. Таниқли инсайдер Digital Chat Station янги флагманнинг асосий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Маълумотларга кўра, Redmi К100 Pro рекорд даражадаги 185 Гс янгиланиш частотасига эга текис экран ва энг сўнгги Snapdragon 8 Элите Ген 5 процессори билан жиҳозланади. Қурилманинг энг асосий ўзига хослиги унинг аккумуляторида бўлиб, у 8000 мАс дан ортиқ, ҳатто 8500 мАс сиғимга эга бўлиши кутилмоқда.

Смартфон 100 ваттли симли ва 50 ваттли симсиз қувватланиш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Таъкидлаш жоизки, симсиз қувватланиш функцияси Redmi К сериясининг базавий моделларида илк бор пайдо бўлиши мумкин. Камера борасида эса қурилма 200 мегапикселли асосий датчик ва макросуратлар олиш имкониятига эга телеобъектив билан таъминланади.

Бундан ташқари, Redmi К100 Pro шишали орқа панел, металл ром, симметрик стереодинамиклар ва ультратовушли бармоқ изи сканери билан жиҳозланади. Қурилма ташқи таъсирлардан ҳимояланган бўлиб, IP68 ва IP69 сув ҳамда чангдан ҳимоя стандартларига жавоб беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?