Бугун Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни. Давлатимиз раҳбари 69 ёшга тўлди

Бугун, яъни 24 июль куни давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таваллуд айёмидир. Президентимиз айни дамда 69 ёшни қарши олмоқда.
2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида сайловчиларнинг 88,61 фоиз овозини қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. У 2016 йил 14 декабрь куни расман давлат раҳбари сифатида ўз ваколатларини бажаришга киришди.
Zamin.uz таҳририяти номидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. Уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, куч-ғайрат, юртимиз тараққиёти йўлидаги масъулиятли фаолиятларида улкан муваффақиятлар ва бутун Ўзбекистон халқи бахтига соғ-омон бўлишларини тилаб қоламиз.
Маълумот учун, Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июльда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида таваллуд топган. У 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича муҳандис-механик бўлиб, техника фанлари номзоди ва доцент илмий даражасига эга.






























Изоҳлар 0
…