Қашқадарёлик қиз покистонлик йигитга турмушга чиқди (видео)

Қашқадарёлик қиз покистонлик йигитга турмушга чиқди (видео)

Ижтимоий тармоқларда қашқадарёлик қиз ва покистонлик йигитнинг тўйи акс этган видеолар тарқалди. Видео изоҳларида келтирилган маълумотларга кўра, 3 сентябрь куни Қамаши туманида яшовчи Венера исмли қиз Покистондан бўлган Ҳамза исмли йигит билан турмуш қурган.

Қайд этилишича, ёшларнинг тўйи Қашқадарё вилоятидаги тўйхоналардан бирида ўзбекона урф-одатлар асосида ўтказилган. Кадрларда келин-куёвнинг яқинлари ва қариндошлари қувончли онларни бирга нишонлаётганини кўриш мумкин.

Тўйда куёв ҳам ўзбекона муҳитга мослашиб, “Ўйна, куёв” қўшиғи янграганида рақсга тушган. Бу эса тўй иштирокчиларининг, айниқса, ёшларнинг яқинлари учун яна бир қувончли лаҳзага айланган.

Турли миллат вакилларининг оила қуриши икки томоннинг бир-бирига бўлган ҳурмати ва яқинлигини намоён этувчи воқеа сифатида кўпчилик эътиборини тортмоқда.

Биз ҳам Венеpa ва Ҳамзага оилавий бахт, меҳр-муҳаббат, тотувлик ва узоқ умр тилаймиз. Тўйлар муборак бўлсин!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар