date

10 феврал куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин?

10 феврал куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин?

“Ўзгидромет” 10 февраль, сешанба куни учун навбатдаги прогнозни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво беқарорлашиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи минтақа ва водийларда туман тушиши эҳтимоли ҳам бор. Шамол эса бир қатор вилоятларда тезлигини ошириб, айрим нуқталарда анча кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳри
Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир кузатилади. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим пайтларда 12–14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–10° илиқ, кундузи 14–16° илиқ.

Қорақалпоғистон Республикаси
Бу ҳудудда ҳаво ўзгарувчан: баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 2–7° илиқ.

Хоразм вилояти
Ҳаво беқарор: баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 8–13° илиқ.

Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда баъзида 20–23 м/с гача чиқиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 12–17° илиқ.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Бу ҳудудларда ҳам ҳаво беқарор: баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20–23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 12–17° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Жанубда ҳаво ўзгарувчан: баъзи жойларда ёмғир, туман эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача, баъзан 20–23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12° илиқ, кундузи 14–19° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Водийда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи нуқталарда туман тушади. Шамол шарқдан 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 2–7° илиқ, кундузи 10–15° илиқ.

Тоғаолди ва тоғли ҳудудлар
Бу ерларда ҳаво янада инжиқроқ: вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 2–7° илиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 10 феврал куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин?