Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

10 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кун давомида булутлилик ўзгариб туради. Пойтахтда ёғингарчилик кутилмаяпти. Кечаси ҳаво ҳарорати 18–20 даража, кундузи эса 35–37 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…