date

Рамазонда эҳтиёжмандлар учун 1 трлн сўм йўналтирилади

Рамазонда эҳтиёжмандлар учун 1 трлн сўм йўналтирилади

Рамазон ойида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида ўтказилган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Рамазон давомида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш учун «Вақф» хайрия жамоат фонди орқали 750 миллиард сўм, шунингдек Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм ажратилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам бериш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даволаниши ва жарроҳлик амалиётлари харажатларини қоплаб бериш режалаштирилган.

Давлат раҳбари муборак ойда нуронийлар, ёлғиз ва оғир аҳволдаги фуқаролар ҳолидан хабар олиш, оилаларга амалий кўмак бериш эзгу анъана эканини таъкидлади. Шунингдек, “Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” шиори остида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Йиғилишда эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир маҳаллада аниқ ва шаффоф рўйхатини шакллантириш, ёрдамларни фуқароларнинг дини, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, адолатли тарзда етказиш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Масъул идораларга мазкур жараён устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифаси юклатилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рамазонда эҳтиёжмандлар учун 1 трлн сўм йўналтирилади