Президентнинг маданият бўйича янги вакили кимлиги маълум бўлди

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш302
Президентнинг маданият бўйича янги вакили кимлиги маълум бўлди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ҳасан Равшанович Солиҳов Президентнинг маданият масалалари бўйича вакили лавозимига тайинланди.

Мазкур лавозимда ишлаб келган Ғиёсиддин Режабов эса бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди. У Президентнинг маданият масалалари бўйича вакили сифатида жорий йилнинг 29 апрель куни фаолиятини бошлаган эди. Унга қадар Президент администрациясининг Креатив иқтисодиёт ва туризм департаментида шуъба мудири сифатида меҳнат қилган.

Янги тайинланган Ҳасан Солиҳов сўнгги вақтларда Креатив индустрия паркига раҳбарлик қилиб келган. У 1987 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида туғилган.

Ҳасан Солиҳов 2004 йилда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабини ансамбль артисти мутахассислиги бўйича, 2008 йилда эса Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини драма театри ва кино актёри йўналиши бўйича муваффақиятли тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон Ёшлар театрида бошлаган. Шунингдек, Ҳасан Солиҳов ArtCraft Production продакшн компанияси асосчиси сифатида ҳам танилган.

Ушбу тайинлов мамлакат маданият соҳасидаги бошқарув тизимидаги навбатдаги муҳим кадрлар ўзгариши сифатида баҳоланмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Одил Аҳмедов бугун 39 ёшни қарши олди
  2. Иқтисодиёт
    Расман: фуқаролар чет элда ишлаб топган барча даромадларини декларация қилишлари шарт
  3. Спорт
    Жаҳон тожи учун: Синдаров қора доналарда Гукеш билан 2-партияда ҳам дуранг ўйнади
  4. Спорт
    Сабах ФК — Барселона: таркиблар ва жонли матн
  5. Спорт
    Жавоҳир Синдоров ва Гукеш: иккинчи партияда ҳам дуранг қайд этилди
  6. Спорт
    «Барселона»нинг Бокудаги ўйинига 68 мингдан ортиқ чипта сотилди
  7. Дунё
    Австралия сенатори парламентда чақалоғи билан нутқ сўзлади (видео)
  8. Дунё
    Мисрда 3400 йиллик лаънат матнлари топилди: қадимги мисрликлар душманларини қандай жазолаган?
  9. Спорт
    Пеп Гвардиола «Барселона»да Лионель Месси билан ишлаган даврини эсга олди
  10. Спорт
    «Насаф» ОЧЛ-2 доирасида «Ал Холидия»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди