date

Янги ҳафта тўхтовсиз ёмғирлар билан бошланади

Янги ҳафта тўхтовсиз ёмғирлар билан бошланади

2 мартдан 8 мартгача бўлган ҳафтада об-ҳаво асосан ёғингарчилик билан ўтади. Ҳафтанинг деярли барча кунларида ёмғир кутилмоқда. Демак, бу ҳафтада соябон ва иссиқ кийимлар энг керакли “ҳамроҳ”лардан бирига айланади.Ҳафта бошланиши биланоқ осмон тинимсиз булутга тўлади ва ёмғирли кунлар кетма-кет давом этади

Душанба куни ҳаво +13 даража илиқ, кечаси эса +8 даража атрофида бўлади. Кун давомида ёмғир эҳтимоли жуда юқори — деярли 100 фоиз. 

Сешанба куни ҳарорат бироз кўтарилиб, кундузи +15 даражагача етади. Аммо бу илиқлик қуёшли кайфиятни англатмайди. Ёғингарчилик яна юқори даражада сақланиб қолади.

Чоршанбада эса ҳаво яна салқинлашиб, +12 даража кундузги, +7 даража тунги ҳарорат кузатилади. Бу кунда ҳам ёмғир тўхтамаслиги мумкин.

Пайшанба ҳафтанинг энг салқин кунларидан бири бўлади. Ҳарорат +8 / +5 даражагача тушади ва ёғингарчилик эҳтимоли яна юқори бўлиб қолади. Бундай об-ҳаво айниқса эрталаб ва кечқурун ташқарида юрадиганлар учун ноқулайлик туғдириши мумкин.

Жума куни ҳаво бироз юмшайди. Кундузи +13, кечаси +6 даража кузатилади. Ёмғир эҳтимоли бошқа кунларга нисбатан пастроқ — 34 фоиз.

Шанба куни ёғингарчилик яна кучаяди. Ҳарорат +12 / +9 даража атрофида сақланади ва ёмғир эҳтимоли яна 100 фоизга чиқади. Демак, дам олиш куни учун тузилган ташқи режаларни қайта кўриб чиқиш фойдадан холи эмас.

Якшанба эса нисбатан илиқроқ ва юмшоқ кайфиятда ўтади — +17 / +10 даража, осмон булутли бўлади. Бу кун ҳафтанинг энг қулай ва анча ёқимли палласига айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги ҳафта тўхтовсиз ёмғирлар билан бошланади