date

Рамазон ҳайити куни об-ҳаво сюрприз қилади: айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Рамазон ҳайити куни об-ҳаво сюрприз қилади: айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Рамазон ҳайити куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво барқарор эмас — айрим ҳудудларда ёмғир кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Тошкент шаҳрида осмон булутли бўлиб туради. Кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан шарққа ўзгариб, 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–9 даража, кундузи 17–19 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Осмон ўзгарувчан бўлиб, шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 17–22 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Шамол шарқий йўналишда 7–12 м/с тезликда эсиб, ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 17–22 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкент вилоятида эса кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража атрофида бўлади.

Жиззах ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

Сирдарё вилоятида асосан қуруқ ва ўзгарувчан об-ҳаво сақланади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, ҳарорат 15–20 даражагача илийди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 17–22 даражагача етади.

Андижон, Наманган ва Фарғона водийсида эса кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ҳаво очилиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

Тоғаолди ва тоғли ҳудудларда эса об-ҳаво анча ноқулай бўлиши мумкин. Айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Шунингдек, сел ва сув тошқинлари юзага келиш хавфи ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рамазон ҳайити куни об-ҳаво сюрприз қилади: айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда